Владимир Зеленский Доналд Трамп билан бўлган телефон суҳбати ҳақида маълум қилди.
Украина президенти бу суҳбатни "жуда муҳим ва фойдали" деб атади.
"Бугун биз Россиянинг Украинага ҳаво ҳужумлари ва фронтдаги ҳолат ҳақида гаплашдик. Президент Трамп вазиятдан жуда яхши хабардор, унга Украинага бўлган эътибори учун миннатдорчилик билдираман. Шунингдек, АҚШ етакчиси билан Украинанинг ҳаво ҳужумидан мудофаа имкониятларини муҳокама қилдик ва осмонимизни янада яхшироқ ҳимоя қилиш устида бирга ишлашга келишиб олдик. Шу билан бирга, жамоаларимиз ўртасида навбатдаги учрашувни ўтказиш бўйича ҳам келишдик", — деб ёзди Украина етакчиси Теlegram'да.
Зеленскийнинг сўзларига кўра, у Трамп билан АҚШ ҳамда Украина ўртасида мудофаа соҳасида ҳамкорлик имкониятларини, шунингдек, ўзаро харидлар ва инвестиция масалаларини ҳам муҳокама қилган.