Бугун 18 июль, 2025 йил, жума

O'ZB

АҚШ Эроннинг "соядаги банклари"га қарши санкциялар киритди

АҚШ Эроннинг "соядаги банклари"га қарши санкциялар киритди

АҚШ Молия вазирлигининг Хорижий активларни назорат қилиш бошқармаси (OFAC) Эрон нефтини Ислом инқилоби қўриқчилари корпусига сотишга кўмаклашишдаги роли учун 22 та ташкилотни санкциялар қўлланилган ташкилотлар қаторига киритди.

Бу ҳақда АҚШ молия вазирлиги сайтидаги баёнотда айтилади.

Маълумотларга кўра, рўйхатга Гонконг, БАА ва Туркияда жойлашган корхоналар киритилган.

Департаментнинг даъво қилишича, Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси биринчи навбатда Эрон нефтини сотишдан тушган юзлаб миллион долларларни санкцияларни четлаб ўтиш ва уларни ҳарбий фаолиятга йўналтириш учун оффшор ҳисобларидан фойдаланадиган фронт компанияларидан фойдаланади.

"Эрон ўзининг беқарорлаштирувчи ядровий ва баллистик қурол дастурларини молиялаш учун ўзининг яширин банк тизимидан фаол фойдаланмоқда. Молия вазирлиги ушбу соя инфратузилмасини бузишга эътиборини қаратмоқда", - деди АҚШ молия вазири Скотт Бессент.

Киритилди: 20:45 09.07.2025. Ўқилди: 652 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!