АҚШ маъмурияти Эрон расмийларига Теҳроннинг ядровий дастури бўйича "мақбул таклиф" берди.
Бу ҳақда Оқ уй матбуот котиби Кэролайн Ливитт маълум қилди.
"Президент Дональд Трамп Эрон ҳеч қачон ядровий бомба қўлга кирита олмаслигини аниқ айтди", деди Левитт баёнотида.
"АҚШ президенти Стивеннинг махсус элчиси Уиткофф Эрон режимига батафсил ва мақбул таклифни берди ва уни қабул қилишдан улар манфаатдор. Амалдаги келишувни ҳурмат қилгани учун маъмурият бу таклифнинг тафсилотларини ОАВга изоҳламайди", деди у.
Аввалроқ CNN Вашингтон ва Теҳрон яқин орада Эрон ядро дастури бўйича келишувга эришиши мумкинлиги ҳақида хабар берганди. Ўз навбатида, Ислом Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги раҳбари Аббос Арағчи мамлакатлар ҳали ҳам келишув тузишдан узоқда эканини таъкидлади.
Эрон ва АҚШ вакиллари 23 май куни Римда Теҳрон ядровий дастури бўйича музокараларнинг бешинчи раундини ўтказди, унда Уммон воситачи сифатида иштирок этди. Маслаҳатлашувлардан сўнг Уммон ташқи ишлар вазири Бадр ал-Бусайдий маълум қилишича, “муайян, аммо якуний эмас” муваффақиятга эришилган. Унинг эронлик ҳамкасбига кўра, Теҳрон ва Вашингтон бир-икки учрашувда ижобий натижаларга эришишга умид қилмоқда.