Ўзбекистон терма жамоаси қайдномасида ўзгариш бўлиши ҳақида хабар берилганди.
БААга қарши ўйинда жароҳат олиб, майдонни эрта тарк этган Остон Ўрунов Қатарга қарши ўйинда умуман қайдномада бўлмайди.
Ўзбекистон термаси мураббийлар штаби Ўруновнинг ўрнини Бобир Абдихолиқов билан тўлдиради.
Ўзбекистон - Қатар ўртасидаги учрашув 10 июн куни "Бунёдкор" стадионида соат 18:45 да старт олади.