Саудия Арабистони бу йилги Ҳаж зиёратида 1,67 миллион нафар меҳмонни қабул қилди. Бу — пандемиядан кейинги йиллар орасидаги энг кам кўрсаткич.
Бу йил 171 давлатдан 1,5 млн зиёратчи хориждан келди, 166 минг киши эса маҳаллий бўлди. Кўпчилик самолётда учиб келган. Ҳақиқий визасиз келган 269 мингдан ортиқ киши Маккага киритилмади, 76 мингдан зиёд қоидабузар ҳибсга олинди.