Мадриднинг “Реал” клуби “РБ Лейпциг” ҳужумчиси Бенжамин Шешконинг трансфер таклифини рад этди.
Defensa Central хабарига кўра, трансфер ташаббуси Ред Буллнинг футбол операциялари раҳбари Юрген Клопп томонидан бўлган. Манбага кўра, Клопп 22 ёшли словениялик форвардни "Реал" президенти Флорентино Пересга шахсан ўзи таклиф қилган. Бироқ Мадрид клуби Шешкони жамоанинг ҳозирги талабларига жавоб бермайди, деб ҳисоблади.
"Реал Мадрид" жамоасининг собиқ ҳужумчиси Хоселунинг профилига мос келадиган ҳужумчи излашда давом этмоқда.
Шешко "РБ Лейпциг" сафида кучли мавсум ўтказди ва 45 ўйинда 21 гол урди ва 6 голга ассистентлик қилди.