Бугун 26 июль, 2025 йил, шанба

O'ZB

АҚШ Эронга унинг ядровий иншоотларига зарбалари бир марталик операция эканлигини ва Теҳрондаги режимни ўзгартиришга қаратилган ҳаракат эмаслигини билдирган

АҚШ Эронга унинг ядровий иншоотларига зарбалари бир марталик операция эканлигини ва Теҳрондаги режимни ўзгартиришга қаратилган ҳаракат эмаслигини билдирган

Бу ҳақда The Wall Street Journal нашри америкалик юқори мартабали амалдорга таяниб хабар бермоқда.

Нашрга кўра, Вашингтон бу хабарни араб давлатлари орқали Теҳронга етказган. Араб расмийларидан бирининг WSJ билан суҳбатда айтишича, АҚШ Эрон режимини ағдариш ниятида эмаслигини таъкидлаган. Шунингдек, Вашингтон воситачилар орқали Теҳронни ядровий келишув бўйича музокараларга қайтишга чақирган.

"Қўшма Штатлар Исроил билан бир неча ҳафта давом этган музокаралар ва тўғридан-тўғри мувофиқлаштиришдан сўнг Эроннинг ядровий объектларига зарбалар бериш тўғрисида қарор қабул қилган", деб ёзади The Wall Street Journal.

CNN телеканалининг манбаларига таяниб хабар беришича, АҚШ президенти ҳозирча Эронга янги зарбалар режалаштирмаяпти. Канал маълумотларига кўра, Доналд Трамп мазкур ҳужум Эронни музокараларга мажбур қилади, деб ҳисоблайди.

Аввалроқ Трамп Эронга ҳужумлар бўйича икки ҳафталик танаффус берилишини маълум қилганди, шунга қарамай, АҚШ бугун зарбаларни амалга оширди.

Киритилди: 13:32 22.06.2025. Ўқилди: 842 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!