Бугун 29 апрель, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

АҚШ Эронга чекловлардан қочишда ёрдам бергани учун 35 нафар жисмоний ва юридик шахсга санкциялар жорий этди

АҚШ Эронга чекловлардан қочишда ёрдам бергани учун 35 нафар жисмоний ва юридик шахсга санкциялар жорий этди

Қўшма Штатлар Эроннинг сояли банк тизимида иштирок этганликда айбланган 35 нафар шахс ва ташкилотга қарши санкциялар жорий қилди.

Бу ҳақда АҚШ Молия вазирлиги маълум қилди.

Департамент маълумотларига кўра, ушбу шахслар ва ташкилотлар санксиялардан қочиш, ноқонуний нефть битимлари ва Эроннинг минтақадаги фаолиятини молиялаштириш билан боғлиқ ўнлаб миллиардлаб долларларнинг ҳаракатланишига кўмаклашган.

АҚШ Молия вазирлиги ушбу тармоқлар Эрон қуролли кучларига, жумладан, Ислом инқилоби қўриқчилари корпусига халқаро молия тизимига кириш, ноқонуний нефть савдоси учун тўловларни қабул қилиш, ракеталар ва бошқа қуроллар учун нозик компонентларни сотиб олиш ва Теҳрон билан иттифоқдош гуруҳларга маблағларни ўтказиш имконини берганини таъкидлади.

АҚШ Молия вазирлигининг Хорижий активларни назорат қилиш бошқармаси шунингдек, Эрон ҳукумати ёки ИИҚКга Ҳормуз бўғози орқали ўтиш учун тўловларни амалга ошираётган компаниялар қаттиқ санксияларга дуч келиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирди.

"Эроннинг сояли банк тизими унинг ҳарбийлари учун муҳим молиявий канал бўлиб хизмат қилади, глобал савдони бузадиган ва Яқин Шарқда зўравонликни кучайтирадиган фаолиятни амалга оширади", деди АҚШ Молия вазири Скотт Бессент.

Унинг қўшимча қилишича, ушбу тармоқ орқали оқиб ўтадиган ноқонуний маблағлар "террорчилик операциялари"ни қўллаб-қувватлайди ва Америка ходимлари, минтақадаги АҚШ иттифоқчилари ва глобал иқтисодиётга таҳдид солади.

Киритилди: Бугун 08:00. Ўқилди: 240 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!