Бугун 7 апрель, 2026 йил, сешанба

O'ZB

АҚШ Эрондаги қутқарув операцияси давомида ўз самолётларини йўқ қилишга мажбур бўлди

АҚШ Эрондаги қутқарув операцияси давомида ўз самолётларини йўқ қилишга мажбур бўлди

CBS News телеканалининг хабарига кўра, учувчини қутқариш вақтида иккита Қўшма Штатлар транспорт самолёти душман қўлига тушмаслиги учун жойида портлатилган.

Маълум бўлишича, ушбу бортлар техник сабабларга кўра вақтинчалик майдонни тарк эта олмаган.

Reuters агентлигининг ёзишича, америкалик учувчи икки сутка давомида тоғларда яшириниб юрган ва тунда эвакуация қилинган. Операция давомида MQ Reaper дронлари учувчига яқинлашган Эрон қидирув гуруҳларига ҳаводан зарбалар бериб, уни ҳимоя қилиб турган.

Аввалроқ Трамп ушбу амалиётни АҚШ тарихидаги "энг журъатли қутқарув операцияларидан бири" деб атаган ва у талофатларсиз ўтганини таъкидлаган эди.

Киритилди: 13:55 05.04.2026. Ўқилди: 4098 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!