АҚШ ҳарбийлари Эрон томонидан эҳтимолий ҳужумга дучор бўлиши мумкин бўлган Яқин Шарқда жойлашган самолёт ва кемаларни кўчирмоқда.
Бу ҳақда Reuters ўз манбаларига таяниб хабар берди.
Уларга кўра, трансфер Америка қўшинлари ҳимоясини таъминлаш режасининг бир қисмидир. Агентлик суҳбатдошлари қанча самолёт ёки кема ўтказилгани ва улар қаерга кўчирилиши ҳақида маълумот беришдан бош тортди. Reuters манбаларининг қўшимча қилишича, бундай қайта жойлаштириш "камдан-кам учрайдиган".
Аввалроқ The Wall Street Journal нашри хабар қилганидек, сешанба куни кечқурун АҚШ президенти Дональд Трамп ёрдамчиларига Эронга ҳужум қилиш режасини маъқуллаганини, бироқ уни амалга ошириш бўйича буйруқ бермаганини айтди, чунки у Теҳрон ядро дастуридан воз кечишини кутмоқда.