Бугун 2 июль, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

АҚШ Эрон ядро дастури давом этаётганини сабаб сифатида келтириб, Теҳронга қарши янги санкцияларни эълон қилди

 АҚШ Эрон ядро дастури давом этаётганини сабаб сифатида келтириб, Теҳронга қарши янги санкцияларни эълон қилди

Бу ҳақда Қўшма Штатлар давлат котиби Марко Рубио тегишли баёнотида билдирди.

"Эрон ядровий дастурини кенгайтиришда давом этмоқда. Теҳрон “икки мақсадли тадқиқот ва ишланмалар фаолиятини” олиб бормоқда. Бу фаолият “ядро қуроллари ва уларни етказиб бериш тизимлари” билан боғлиқ", дейилади Рубионинг баёнотида.

АҚШ маълумотларига кўра санкциялар Эроннинг SPND ҳарбий тадқиқот ташкилоти билан алоқада бўлган Fuya Pars Prospective Technologists компанияси ҳамда ядровий дастур билан алоқадор бўлган уч Эрон фуқаросига нисбатан жорий қилинган.

Киритилди: 15:00 13.05.2025. Ўқилди: 537 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!