Бугун 1 май, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

АҚШ-Эрон музокараларининг иккинчи босқичи Римда ўтиши мумкин

АҚШ-Эрон музокараларининг иккинчи босқичи Римда ўтиши мумкин

АҚШ ва Эрон ядровий музокараларининг навбатдаги раунди Италия пойтахтида бўлиб ўтиши мумкин.

Бу ҳақда Axios портали манбаларга таяниб хабар берди.

Уларга кўра, Америка ва Эрон расмийлари ўртасидаги учрашув Уммон пойтахти Маскатдаги билвосита музокаралардан фарқли ўлароқ, бир хонада шахсий форматда бўлиб ўтиши мумкин. Учрашувда уммонлик воситачилар ҳам иштирок этиши мумкин, деб ёзади портал.

Axios порталининг қайд этишича, АҚШ ва Эрон расмийлари ўртасидаги иккинчи учрашув олдидан Атом энергияси бўйича халқаро агентлик (МАГАТЭ) бош директори Рафаэль Гросси Теҳронга ташриф буюриб, Ислом Республикаси ядро иншоотларида мониторинг ва текшириш тартибларини муҳокама қилади.

Эслатиб ўтамиз, 12 апрель куни Уммонда Теҳрон ва Вашингтон вакиллари ўртасида Эрон ядро дастури атрофидаги вазиятни тартибга солиш бўйича биринчи маслаҳатлашувлар бўлиб ўтган эди. Эрон делегациясига ташқи ишлар вазири Аббос Арағчи, АҚШ делегациясига эса президентнинг махсус вакили Стивен Виткофф бошчилик қилди. Ислом Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги хабарига кўра, учрашув конструктив ва осойишта руҳда ўтган ва томонлар маслаҳатлашувларни давом эттиришга келишиб олган.

Киритилди: 08:53 14.04.2025. Ўқилди: 564 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!