АҚШ ҳарбийлари Эквадорнинг Лос-Чонерос гиёҳванд моддалар картели томонидан фойдаланиладиган шарқий Тинч океанида бир гуруҳ кемаларни ушлаб, чўктирди.
Бу ҳақда АҚШ Жанубий қўмондонлиги маълум қилди.
Қўмондонлик маълумотларига кўра, разведка маълумотлари кемалар Лос-Чонерос номидан ишлаётганини тасдиқлади. Асосий кемадаги ходимлар ҳибсга олиниб, Эквадор расмийларига топширилди.
Асосий кемани текшириб, экипажни туширгандан сўнг, АҚШ ҳарбийлари уни ва унинг ёрдамчи кемаларини чўктирди.
Кемалар гуруҳи шарқий Тинч океанида бўлган ва сузувчи ёқилғи қуйиш шохобчаси сифатида фойдаланилган.