Бугун 18 май, 2026 йил, душанба

O'ZB

АҚШ Эбола безгаги туфайли Конго ва Угандадан америкаликларни эвакуация қилмоқда

АҚШ Эбола безгаги туфайли Конго ва Угандадан америкаликларни эвакуация қилмоқда

Бу ҳақда Reuters хабар берди.

Агентликнинг ёзишича, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) Конго Демократик Республикаси (КДР) ва Угандада Эбола безгаги туфайли 80 та шубҳали ўлим ҳолати қайд этилганидан кейин, ушбу вазиятни халқаро аҳамиятга молик фавқулодда ҳолат деб эълон қилди. Шу муносабат билан CDC эпидемияга қарши тезкор чоралар кўриш марказини фаоллаштирди ва Африкага қўшимча мутахассислар жўнатишни режалаштирмоқда.

АҚШнинг STAT News тиббий нашри берган маълумотларга кўра, Конго ҳудудидаги бир нечта америкаликлар мазкур вирусни юқтириб олиш хавфи остида қолган ва улардан бирида касаллик белгилари кузатила бошлаган бўлиши мумкин. Ҳозирча тест натижалари тайёр эмас. Қўшма Штатлар ҳукумати вирус юқтирганликда гумонланаётган ушбу фуқароларни хавфсиз карантин ва даволаниш жойларига эвакуация қилиш ишларини мувофиқлаштиряпти.

CDC расмийлари КДР ва Угандадаги ҳамкорларига ёрдам берилаётганини тасдиқлади, бироқ вирус юқтирганлар орасида АҚШ фуқаролари бор-йўқлиги ҳақидаги маълумотни очиқламади. Марказ вакилларининг таъкидлашича, айни пайтда ушбу вируснинг Қўшма Штатлар ҳудуди учун хавф даражаси пастлигича қолмоқда.

Киритилди: Бугун 13:41. Ўқилди: 240 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!