Қўшма Штатлар дрон ишлаб чиқариш бўйича Хитойни тезда ортда қолдиришни кутмоқда.
Бу ҳақда АҚШ армия вазири Дэниел Дрисколл CBS телеканали орқали маълум қилган.
Мезбон ундан мамлакат раҳбариятининг яқин икки-уч йил ичида Пентагон учун миллион дрон сотиб олиш режалари, шунингдек, бу соҳада Хитой билан рақобат ҳақида изоҳ беришни сўради. Дрисколлнинг сўзларига кўра, АҚШ сўнгги ўн йилликларда "нотўғри йўл" тутди, бу эса қурол ишлаб чиқаришни хусусий компаниялар ёки АҚШ мудофаа саноати корхоналарига қолдиришни англатади.
"Биз дронларга бошқача ёндашамиз, чунки Украинага қарасангиз, улар йилига 4 миллион дрон ишлаб чиқаради, Хитой эса, менимча, йилига 12-14 миллион дрон ишлаб чиқаради. Ва биз, давлат сифатида, хусусий сектордан ёрдам олишимиз керак бўлади", деди у.
Дрисколлнинг сўзларига кўра, АҚШ армияси “дрон компонентларини ўзимизда ишлаб чиқариш ниятида, хусусий сектор эса уларни сотиб олади”.
"Шундай қилиб, биз дронларни ишлаб чиқарамиз, хусусий ҳамкорларимиз дронларни ишлаб чиқаради ва биз Хитойни жуда тез қувиб етиб, ундан ўтиб кетамиз", деди у.