Бугун 29 апрель, 2025 йил, сешанба

O'ZB

АҚШ департаменти Марокашга 825 миллион долларлик Stinger ракеталарини сотишни маъқуллади

АҚШ департаменти Марокашга 825 миллион долларлик Stinger ракеталарини сотишни маъқуллади

Давлат департаменти Марокашга 825 миллион долларлик Stinger ракеталарини сотиш имкониятини мақуллади.

Бу ҳақда Пентагоннинг ҳукуматлараро шартномалар бўйича ҳарбий техника ва қуролларни хорижга етказиб беришга масъул бўлган Хавфсизлик соҳасида ҳамкорлик агентлиги маълум қилди.

Баёнотда айтилишича, Марокаш ҳукумати аввалроқ Қўшма Штатлардан 600 тагача FIM-92K Stinger Block I ракеталарини ҳамда тегишли логистика ёрдамини сўраган.

"Таклиф этилаётган сотув НАТОга аъзо бўлмаган асосий иттифоқчининг мудофаасини кучайтиришга ёрдам бериш орқали АҚШ ташқи сиёсати ва миллий хавфсизлик мақсадларини қўллаб-қувватлайди”, - деди агентлик.

Бундан ташқари, АҚШ Давлат департаменти Филиппинга ТН-73А ўқув вертолётларини 120 миллион долларга сотишни маъқуллади. Уларнинг сони номаълум. Филиппин ҳукумати АҚШдан турли вертолёт тизимлари ва эҳтиёт қисмларини ҳам сотиб олмоқчи.

Киритилди: 09:29 16.04.2025. Ўқилди: 447 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!