Америка Қўшма Штатлари Давлат департаменти Марокашга 18 та HIMARS кўп учирувчи ракета тизимлари ва тегишли ускуналарни сотишга рухсат берди. Битим суммаси тахминан 524 миллион долларни ташкил қилади.
Бу ҳақда РИА Новости АҚШ мудофаа вазирлигининг хавфсизлик бўйича ҳамкорлик агентлигига таяниб хабар берди.
Шунингдек, АҚШ Ташқи ишлар вазирлиги Марокашга AGM-154 бомбаларини, ўқув ракеталарини сотишни ва тахминан 250 миллион доллар миқдорида муҳандислик ва логистика хизматларини кўрсатишни маъқуллади.