"Ушбу келишув доирасида Исроилга берилиши режалаштирилган айрим қурол-яроғлар Қўшма Штатларнинг жорий захираларидан етказиб берилиши мумкин. Аммо кўпчилик қуроллар бир йил ёки ҳатто бир неча йилдан кейин етказилади", деб хабар беради Associated Press.
Пакетга АIМ-120C-8 АМRAAM “ҳаво-ҳаво” синфидаги ракеталар, 155 мм артиллерия снарядлари, зарба берувчи вертолётлар учун Hellfire АGМ-114 ракеталари, кичик ўлчамли бомбалар ва JDAM бошқарув тизимлари киритилган.
2023 йил 7 октябрда Исроил ва ҲАМАС ҳаракати ўртасида уруш бошланганидан бери АҚШ Исроилга камида 17,9 миллиард долларлик ҳарбий ёрдам кўрсатди.