Бугун 29 апрель, 2024 йил, душанба

O'ZB

АҚШ аэрокосмик ва мудофаа саноати учун Украинадан титан олишга умид қилмоқда

АҚШ аэрокосмик ва мудофаа саноати учун Украинадан титан олишга умид қилмоқда

АҚШ Украинадан ўзининг ҳарбий технологияларини ривожлантириш учун зарур бўлган титан олишни кутмоқда. Бу ҳақда Newsweek нашри хабар бермоқда.

Ҳозирда Қўшма Штатлар ва иттифоқчи мамлакатларда Украинанинг Ғарбнинг энг илғор ҳарбий технологиясини ривожлантириш учун муҳим бўлган асосий металлнинг катта заҳираларини аниқлаш, ривожлантириш ва улардан фойдаланиш бўйича саъй-ҳаракатлар олиб борилмоқда.

Нашрнинг таъкидлашича, Украина титан шимгичи - титан асосини ишлаб чиқарувчи етти давлатдан биридир. Бу гуруҳга Хитой ва Россия ҳам киритилган.

АҚШ ҳозир титан шимгични миллий мудофаа захирасида сақламайди ва АҚШдаги охирги титан шимгични ишлаб чиқарувчиси 2020 йилда ёпилди.

Киритилди: 21:01 30.01.2023. Ўқилди: 2215 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!