АҚШда 50 йилдан кейин илк нефтни қайта ишлаш заводи қурилади. Лойиҳани Техас штатининг Браунсвилл шаҳрида America First Refining амалга оширади. Бу ҳақда Дональд Трамп Truth Social ижтимоий тармоғида ёзди.
Инвестиция тахминан 300 миллиард долларга баҳоланмоқда. Лойиҳага ҳиндистонлик ҳамкорлар, жумладан, энг йирик хусусий энергетика компанияси Reliance ҳам жалб этилади. Янги нефтни қайта ишлаш заводи АҚШ бозорини таъминлаш ва нефть маҳсулотларини экспорт қилишга қаратилган бўлиши керак.
“Америка ҳақиқий энергетика устунлигига қайтмоқда”, - деди АҚШ президенти.
Заводнинг ишга туширилиши АҚШда энергия ишлаб чиқаришни кўпайтириши, минглаб иш ўринларини яратиши ва Жанубий Техас минтақасига катта иқтисодий фойда келтириши керак.
“Браунсвилл портидаги янги нефтни қайта ишлаш заводи АҚШ бозорларини таъминлайди, миллий хавфсизлигимизни мустаҳкамлайди, Америка энергия ишлаб чиқаришни кўпайтиради, миллиардлаб доллар иқтисодий фойда келтиради ва дунёдаги энг тоза нефтни қайта ишлаш заводига айланади”, - деди Трамп.