Бугун 3 ноябрь, 2026 йил, сешанба

O'ZB

АҚШ 10–11 ноябр кунлари Абу-Дабида Украина ва Россия ўртасида уч томонлама музокаралар ўтказади

АҚШ 10–11 ноябр кунлари Абу-Дабида Украина ва Россия ўртасида уч томонлама музокаралар ўтказади

Бу ҳақда АҚШ президентининг махсус вакили Стив Уиткофф Х ижтимоий тармоғида маълум қилди

Унинг сўзларига кўра, музокараларда можарони ҳал этиш, кескинликни пасайтириш, урушдан кейинги хавфсизлик тизими, гуманитар масалалар ва тинчликка эришиш бўйича кейинги қадамлар муҳокама қилинади.

Шунингдек, АҚШ вакиллари шу ҳафта Брюсселда Франция, Германия, Буюк Британия, Европа Иттифоқи ва НАТО вакиллари билан учрашади. Томонлар Украина учун хавфсизлик кафолатлари, Европанинг урушдан кейинги хавфсизлик тизими ва Украинани тиклаш учун иқтисодий ёрдам масалаларини муҳокама қилади.

Киритилди: Бугун 10:02. Ўқилди: 494 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!