Англия Премьер-лигасининг 32-туридан ўрин олган «Ньюкасл» ва «Манчестер Юнайтед» жамоалари ўртасидаги учрашув якунланди. Беллашув Ньюкасл-апон-Тайн шаҳрида жойлашган «Сент-Джеймс Парк» стадионида бўлиб ўтди. Учрашувда майдон эгалари 4:1 ҳисобида ишончли ғалабага эришишди.
24-дақиқада италиялик ярим ҳимоячи Сандро Тонали ҳисобни очди. 37-дақиқада «МЮ» вингери Алехандро Гарначо ҳисобни тенглаштирди.
49-дақиқада «Ньюкасл» ярим ҳимоячиси Харви Барнс жамоасига устунликни қайтарди. 64-дақиқада у дублини расмийлаштирди. 77-дақиқада «Ньюкасл»нинг ҳимоявий ярим ҳимоячиси Бруну Гимарайнс ҳисобни йирик кўринишга келтирди — 4:1.
«Манчестер Юнайтед» дарвозасини бугун Алтай Байиндир қўриқлади.
Ушбу ғалаба «Ньюкасл» жамоасига очколар сонини 56 тага етказиб, Англия чемпионати жадвалида 4-ўринга кўтарилиш имконини берди. «Манчестер Юнайтед» эса 38 очко билан 14-ўринда қолди.
Англия Премьер-лигаси. 32-тур
2025 йил 13 апрель, якшанба. 20:30
Ньюкасл Юнайтед — Манчестер Юнайтед — 4:1
Голлар:
1:0 — Тонали, 24'
1:1 — Гарначо, 37'
2:1 — Барнс, 49'
3:1 — Барнс, 64'
4:1 — Гимарайнс, 77'