Англия Премьер-лигасининг 33-туридан ўрин олган «Эвертон» ва «Манчестер Сити» жамоалари ўртасидаги учрашув якунланди. Беллашув Ливерпулдаги «Гудисон Парк» стадионида бўлиб ўтди. Ўйинда меҳмонлар — «Манчестер Сити» 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди.
Биринчи гол 84-дақиқада «Манчестер Сити» ярим ҳимоячиси Нико О'Райли томонидан урилди. Қўшиб берилган вақтнинг 90+2-дақиқасида хорват футболчиси Матео Ковачич иккинчи голни киритди ва жамоаси ғалабасини мустаҳкамлади.
Абдуқодир Ҳусанов бугун ҳам захирада қолдирилди.
Ушбу ғалабадан сўнг «Манчестер Сити»нинг очколари сони 58 тага етди ва жамоа Англия чемпионати жадвалида 4-ўринда бормоқда. «Эвертон» эса 38 очко билан 13-ўринда жойлашган. Турнир жадвалида пешқадамликни 76 очко тўплаган «Ливерпуль» сақлаб турибди.
Англия — Премьер-лига. 33-тур
«Гудисон Парк», Ливерпул
Эвертон — Манчестер Сити - 0:2
Голлар: 84' — 0:1 Нико О'Райли, 90+2' — 0:2 Матео Ковачич