Бугун 1 ноябрь, 2026 йил, якшанба

O'ZB

АПЛ. "Брайтон" сафарда "Манчестер Сити"ни сенсацион тарзда мағлуб этди, Ҳусанов тўлиқ ўйнади

АПЛ. "Брайтон" сафарда "Манчестер Сити"ни сенсацион тарзда мағлуб этди, Ҳусанов тўлиқ ўйнади

Англия Премьер-лигасининг 9-турида "Манчестер Сити" ўз майдонида "Брайтон"га 0:1 ҳисобида мағлуб бўлди.

Манчестердаги "Этиҳад" стадионида кечган учрашув тақдирини 11-дақиқада киритилган ягона гол ҳал қилди. Меҳмонлар ярим ҳимоячиси Ясин Аяри жамоасига муҳим ғалабани тақдим этди.

Баҳсда ҳамюртимиз Абдуқодир Ҳусанов тўлиқ ҳаракат қилди.

Мағлубиятга қарамай, "Манчестер Сити" 9 та ўйинда 21 очко билан АПЛ пешқадами бўлиб қолди. "Брайтон" эса 19 очко билан 3-ўринга кўтарилди.

21 очкога эга "Арсенал" иккинчи поғонада бормоқда. Лондонликлар захирасида битта ўйин мавжуд.

Кейинги турда "Манчестер Сити" 7 ноябрь куни "Ноттингем Форест" меҳмони бўлади. "Брайтон" эса 8 ноябрда "Брентфорд"ни қабул қилади.

Киритилди: 23:09 31.10.2026. Ўқилди: 464 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!