Бугун 25 август, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Аномал иссиқдан жабр кўрган Франция энди ёғингарчиликдан азият чекмоқда

Аномал иссиқдан жабр кўрган Франция энди ёғингарчиликдан азият чекмоқда

Франциянинг жанубидаги Од департаментидаги Пома коммунасига торнадо содир бўлиши оқибатида 3000 га яқин хонадон электрсиз қолди.

Манбанинг минтақавий префектурага таяниб хабар беришича, офат оқибатида 26 киши жароҳат олган. Уларнинг аҳволи ўртача деб баҳоланмоқда.

Бундан ташқари, 100 га яқин уй жиддий зарар кўрди.

Воқеа жойига 115 нафар ўт ўчирувчи ва қутқарувчи юборилди. Ҳудуддаги транспорт ҳаракати йўлга қулаган дарахтлар туфайли қийинлашди.

Торнадо минтақа бўйлаб ҳаракатланаётган кучли момақалдироқ фронти фонида пайдо бўлганлиги хабар қилинмоқда.

Météo-France миллий об-ҳаво хизмати Франциянинг жанубидаги 20 та департаментида, жумладан, Одда момақалдироқ бўлиши ҳақида тўқ сариқ сигнал эълон қилди ва хавфли об-ҳаво хавфи ҳақида огоҳлантирди.

Од департаменти бир соат ичида 30 мм дан ортиқ ёғингарчиликни қайд этди. Шамолнинг тезлиги секундига 32,5 метрга етди.

Киритилди: Бугун 09:20. Ўқилди: 244 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!