9 июнь куни Тошкент вилоятининг Ангрен шаҳрида “Қорадори-2018” тадбири ўтказилди.
Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар бермоқда.
Хабарда айтилишича, тадбир давомида шу шаҳарда яшовчи А.Қ.нинг уйи омборхонасидан 1 кг. 429 гр. “кўкнор” гиёҳвандлик моддаси топилиб, далилий ашё сифатида олинган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Фарғона вилоятидаги хонадондан 9 килограмм “кўкнор” топилганди.
Manba: kun.uz