Бугун 24 март, 2025 йил, душанба

O'ZB

Англия терма жамоаси собиқ футболчиси Ҳусанов ҳақида гапирди

Англия терма жамоаси собиқ футболчиси Ҳусанов ҳақида гапирди

Англия терма жамоасининг собиқ ҳужумчиси Дион Даблин "Манчестер Сити"да ўзбекистонлик ҳимоячи Абдуқодир Ҳусановга қандай баҳо берилаётгани ҳақида сўзлаб берди.

"У нимадир нотўғри кетганида ёрдамга келадиган ўйинчи – доим эътибор марказида! Баъзида омад келмаётган бўлса-да, ёмон футболчи эмас. "Манчестер Сити" вакиллари ва клубга яқин одамлар билан суҳбатлашганда, улар уни тажовузкор, тўпни яхши бошқарадиган, тез ҳаракат қиладиган ўйинчи сифатида таърифлашмоқда. Унинг кўплаб афзалликлари бор", – деди собиқ футболчи.

Даблин "Манчестер Юнайтед", "Ковентри" ва "Астон Вилла" жамоаларидаги ўйинлари билан ном қозонган. У Англия Премьер-лигасида 312 та ўйин ўтказиб, 111 та гол урган.

Киритилди: 14:16 21.03.2025. Ўқилди: 952 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!