Аёллар футболи бўйича 2025 йилги Европа чемпионати финалида Англия терма жамоаси Испанияни мағлубиятга учратиб, қитъа чемпионига айланди.
Швейцариянинг Базель шаҳридаги "Санкт-Якоб Парк" стадионида бўлиб ўтган финалнинг асосий ва қўшимча бўлимларда кучлар тенг келди – 1:1. Пенальтилар сериясида Англия терма жамоаси қизлари 3:1 ҳисобида ғалаба қозонишди.
Шу тариқа Англия терма жамоаси қитъанинг энг яхши жамоаси унвонини ҳимоя қилди. Инглизлар 2022 йилги Европа чемпионати финалида Германияни 2:1 ҳисобида мағлуб этишганди.
Финал
27 июль
Англия – Испания – 1:1 (пенальтилар бўйича 3:1)
Голлар: 0:1 – Калдентей (25), 1:1 – Руссо (57).