Бугун 12 декабрь, 2025 йил, жума

O'ZB

ФИФА ЖЧ-2026 қуръаси юзасидан Ўзбекистонга мурожаат қилди

ФИФА ЖЧ-2026 қуръаси юзасидан Ўзбекистонга мурожаат қилди

ФИФА матбуот хизмати 2026 йилги жаҳон чемпионати қуръаси натижаларидан кейин Инстаграм орқали Ўзбекистон терма жамоасига мурожаат қилди.

Халқаро футбол ассоциациялари федерацияси (ФИФА)нинг Instagram саҳифасида Ўзбекистон миллий жамоаси футболчиларига савол йўлланган махсус пост жойланди. Бу терма жамоанинг тарихда биринчи бор жаҳон чемпионатига чиқиши муносабати билан эълон қилинди.

«Салом, Ўзбекистон! ФИФА жаҳон чемпионати қуръасида илк бор иштирок этганингиздан сўнг ўзингизни қандай ҳис қиляпсиз?», — дея берилган савол.

«Аъло! Бизни олдинда ажойиб ўйинлар кутяпти. Жаҳон чемпионатига яхшилаб тайёргарлик кўриб, ўзбек мухлисларимизни хатти-ҳаракатларимиз билан хурсанд қилишга умид қиламиз», — дейилади Ўзбекистон жамоаси номидан билдирилган жавобда.

Маълумот учун, қуръа натижаларига кўра, Ўзбекистон К гуруҳига тушди. У ерда жамоа Португалия, Колумбия ва саралаш плей-офф босқичи ғолибларидан бирига қарши майдонга тушади. Бу рақиб кейинроқ аниқ бўлади.

Киритилди: Бугун 09:07. Ўқилди: 642 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!