Бўстон туманида истиқомат қилувчи М.Н. исмли фуқаро фуқаролик ишлари бўйича туман суди қарорига асосан, 2015 йилда туғилган вояга етмаган фарзанди таъминоти учун алимент тўлаш мажбуриятини олган.
У қарздор сифатида алимент тўловларини мунтазам равишда амалга ошириб келган. Бироқ, сўнгги пайтда шахсий сабабларга кўра хорижга чиқиш зарурати туғилгани боис, фарзандини келгусида ҳам моддий қўллаб-қувватлаш мақсадида алимент ўрнида ўзининг “Damas” русумли автомашинасини беришни таклиф қилди.
Ушбу таклиф ундирувчи Ф.И. томонидан қабул қилингач, автомашина расмий равишда унинг номига ўтказиб берилди. Шу билан ижро ҳужжатида белгиланган мажбуриятлар тўлиқ таъминланди.