Бугун 29 март, 2024 йил, жума

O'ZB

Андижондаги "заправка"да навбатда турган фуқаролар ИИБга мажбурлаб олиб кетилди. Нега? (ВИДЕО)

Андижондаги "заправка"да навбатда турган фуқаролар ИИБга мажбурлаб олиб кетилди. Нега? (ВИДЕО)

Ижтимоий тармоқларда ички ишлар органлари ходими фуқарога куч ишлатаётгани тасвирланган видеолавҳа тарқалмоқда.

Маълум қиламизки, жорий йилнинг 19 январида куннинг қоронғи вақтида Андижон вилояти Асака туманида жойлашган “EVRO METAN” автомобилларга газ қуйиш шохобчасида навбатда турган ҳайдовчилар ўзаро навбат талашиб жанжаллашиб, жамоат тартибини бузганлар.

Шу ерга жамоат тартибини сақлаш ва тартиббузарликни олдини олиш мақсадида бириктирилган Андижон вилояти ИИБ Патруль-пост хизмати ходими сафдор Р.Мирзаев жанжални бартараф этиш мақсадида фуқароларни тинчлантиришга ҳаракат қилаётган вақтида, жанжал сабабчилари Асака туманида яшовчилар 2004 й.т. О.Р. ва унинг акаси 1997 й.т. О.Ж.лар ходимга нисбатан ҳақоратли сўзлар ишлатиб, унинг қонуний талабларига бўйсунмай фаол қаршилик кўрсатганлар.

Ҳодиса жойида жамоат тартиби тикланиб, тартиббузарларга нисбатан жисмоний куч ишлатилган ҳолда туман ИИБга олиб келинганлар, улар билан тегишли тартибда профилактик суҳбат ўтказилган.

Ҳолат юзасидан воқеа иштирокчиларининг, шу жумладан Ички ишлар органлари ходимларининг ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо берилиши таъминланади.

Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Киритилди: 10:08 20.01.2023. Ўқилди: 4609 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!