Бугун 13 март, 2026 йил, жума

O'ZB

Наврўз байрамида ўзбекистонликлар неча кун дам олади?

Наврўз байрамида ўзбекистонликлар неча кун дам олади?

Ҳафтасига 5 кун ишловчи ўзбекистонликлар Наврўз байрами муносабати билан кетма-кет 4 кун дам олади. Бу Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги томонидан тасдиқланган 2026 йилги иш вақти тақвимида назарда тутилган.

Унга кўра:

20 март — жума, Рамазон ҳайити
21 март — шанба, Наврўз байрами
22 март — якшанба
23 март — душанба (кўчирилган дам олиш куни)

5 кунлик иш ҳафтасида ишловчилар учун 24 март — сешанба иш куни ҳисобланади.

6 кунлик иш ҳафтасида ишловчилар учун дам олиш кунлари:

20 март — жума, Рамазон ҳайити
21 март — шанба, Наврўз байрами
22 март — якшанба

6 кунлик иш ҳафтасида ишловчилар учун 23 март — душанба иш куни ҳисобланади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ 8 март байрами сабаб кетма-кет уч кун дам олиш берилганди.

Киритилди: Бугун 16:07. Ўқилди: 636 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!