Бугун 24 октябрь, 2026 йил, шанба

O'ZB

Андижонда юк машинаси иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди

Андижонда юк машинаси иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди

2026 йил 23 октябрь куни соат 03:30 ларда Булоқбоши тумани "Найман" МФЙ ҳудудидаги Тошмаҳалла кўчасида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.

Дастлабки маълумотларга кўра, 1990 йилда туғилган Н.С. "HOWO" русумли юк автомашинасини бошқариб кетаётган вақтда ухлаб қолиши оқибатида транспорт воситаси устидан бошқарувни йўқотган. Натижада автомашина йўлнинг қарама-қарши томонига чиқиб кетиб, кўча четидаги узум сўритоғига бориб урилган.

Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган фуқаролар йўқ. Бироқ яқин атрофдаги турар жойларга моддий зарар етган.

Мазкур ҳолат юзасидан Булоқбоши тумани ИИБ ЙҲХГ ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Ҳайдовчилардан йўлга чиқишдан олдин ўзларининг жисмоний ҳолатига эътибор қаратиш, чарчоқ ёки уйқусизлик аломатлари кузатилганда транспорт воситасини бошқармаслик сўралади. Зеро, бир лаҳзалик эътиборсизлик ҳам инсон ҳаёти ва мол-мулки учун жиддий хавф туғдириши мумкин.

Андижон вилояти ИИБ ЖХХ ЙҲХБ Ахборот хизмати

Киритилди: 19:08 23.10.2026. Ўқилди: 376 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!