Бугун 6 май, 2024 йил, душанба

O'ZB

Андижонда хонадонларнинг бирида ёнғин чиқди

Андижонда хонадонларнинг бирида ёнғин чиқди

Бугун, 8 июнь куни Андижон шаҳридаги хонадонларнинг бирида ёнғин содир бўлди. Ҳолат юзасидан вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқамаси маълумот берди.

Қайд этилишича, соат 16:19 да Андижон шаҳар «Ёрбоши» МФЙ Соҳил кўчасида жойлашган уйларнинг бирида ёнғин содир бўлаётганлиги тўғрисида шаҳар ФВБга хабар тушган. Шунга кўра, 3 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 16:26 да воқеа жойига етиб бориб, ёнғин соат 16:29 да ўраб олинган ва соат 16:34 да ўчирилган.

Ёнғин оқибатида уйнинг 70 квадрат метр майдонда том, шифт ва уй- жиҳозлари ёниб зарарланган. Тезкор ҳаракатлар туфайли уйнинг 150 квадрат метр майдони ёнғиндан сақлаб қолинган.

Ҳодиса оқибатида икки нафар фуқаро турли даражада куйиш тан жароҳати олиб шифохонага юборилган. Ҳалок бўлганлар йўқ. Ҳозирда ёнғин сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

Киритилди: 22:02 08.06.2023. Ўқилди: 2112 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!