Юнусова Нигорахон Юсупжоновна Андижон вилоят ҳокими ўринбосари - оила ва хотин-қизлар бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди. Бу ҳақда Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.
Юнусова Нигорахон Юсупжоновна 1981 йилда Фарғона вилояти, Олтиариқ туманида туғилган. 2003 йилда Фарғона давлат университетини (сиртқи) тамомлаган.
Ушбу лавозимга тайинлангунига қадар, Муҳаммад ал Хоразмий номидаги ихтисослаштирилган мактаби Андижон филиали директори вазифасида фаолият олиб борган.