Бугун 30 апрель, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

Андижондаги ЙТҲ оқибатида ака-ука вафот этди

Андижондаги ЙТҲ оқибатида ака-ука вафот этди

Андижон вилояти Шаҳрихон туманида бир оиланинг икки аъзоси йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида вафот этди. Бу ҳақда Milliy телеканалининг Millar дастурида хабар берилди.

Воқеа 2 март куни соат тахминан 23:00 да содир бўлган. 32 ёшли ҳайдовчи Cobalt машинасида ҳаракатланиб кетаётган вақтида рул бошқарувини йўқотган ва қарама-қарши томондан келаётган бошқа бир Cobalt`га урилган.

Оқибатда иккинчи автомашинада бўлган 16 ёшли ўсмир воқеа жойида, унинг акаси эса шифохонада вафот этган.

Ҳозирда ҳолат бўйича Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган ва терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Киритилди: 16:31 09.03.2026. Ўқилди: 5502 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!