Бугун 10 март, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Трамп Эроннинг янги олий раҳбари ҳақида гапирди

Трамп Эроннинг янги олий раҳбари ҳақида гапирди

Fox News бошловчиси Брайан Килмид Можтаба Хоманаий янги олий раҳбар деб эълон қилинганидан кейин АҚШ президенти Доналд Трамп билан суҳбатлашганини хабар қилди.

Журналистнинг сўзларига кўра, Трамп: «Мен бундан хурсанд эмасман», дея муносабат билдирди.

Доналд Трамп Можтаба Хоманаийни «енгил вазнли» деб атади ва олдинги раҳбарнинг сиёсатини давом эттирадиган номзодни қабул қилмаслигини айтди. Трамп бундай тайинлов янги урушга олиб келиши мумкинлигини айтди. У Қўшма Штатлар Эрон олий раҳбарини танлашда иштирок этишини таъкидлади.

Можтаба Хоманаий 56 ёшда. У Эроннинг учинчи олий раҳбаридир. Президент Маъсуд Пезешкиён унинг тайинланишини миллий бирликни мустаҳкамлаш сари қадам деб атади. Али Хоманаий Эронни 37 йил бошқарган. У 28 феврал куни Теҳрондаги қароргоҳига Исроил ҳаво ҳужумида ҳалок бўлган. У 86 ёшда эди.

Киритилди: 21:43 09.03.2026. Ўқилди: 711 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!