Исроил бош вазири Бинямин Нетаняҳу Х ижтимоий тармоғида эълон қилган видеомурожаатида Исроил Эронни истибдод исканжасидан озод қилишга интилишини айтди ва Эрон халқини "қўзғолон кўтаришга" ва ҳукмрон тузумга барҳам беришга чақирди.
"Ишонаманки, агар сиз ўрнингиздан турсангиз, Исроил ва Эрон яна жасур дўстларга айланадиган кунга узоқ қолмайди", — деди Исроил бош вазири.
Исроил бош вазири Бинямин Нетаняху шунингдек, ўзи ва АҚШ президенти Доналд Трамп "ёмон йигитлар"га қарши кураш олиб бораётганини, ўзи ва иттифоқчиларини эса "яхши йигитлар" деб ҳисоблашини айтди.