Бугун 10 март, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Бой осиёликлар Дубайдан активларини кўчирмоқда

Бой осиёликлар Дубайдан активларини кўчирмоқда

Bloomberg агентлигининг 9 март куни хабар беришича, бой осиёлик инвесторлар авж олган можаро сабаб Дубайга кўчиб ўтишни вақтинча тўхтатиб қўйган.

Хабар қилинишича, АҚШ, Исроил ва Эрон ўртасидаги давом этаётган ҳарбий кескинлик туфайли Дубайнинг капитал учун хавфсиз бошпана сифатидаги обрўсига шубҳа пайдо бўлган.

Бостон Консалтинг Груп маълумотларига кўра, 2024 йил охирига келиб БАА молиявий активлар ўсиши бўйича дунёда энг юқори суръатлардан бирига эга бўлган. Бу асосан Осиёдан кириб келган капитал ҳисобига таъминланган.

M/HQ консалтинг компанияси ҳисоб-китобларига кўра, Осиё мамлакатларидан бўлган шахслар БААда рўйхатдан ўтган 2270 та фонднинг тахминан чорак қисмига эгалик қилади.

Гонконгда жойлашган Annum Capital бош директори Ник Сяо инвесторлар ўз стратегияларини қайта кўриб чиқаётганини ва маблағларни Гонконг ёки Сингапурга қайтаришлари мумкинлигини билдирди.

Enness Global бош директори Айсли Робинсон эса бу ҳаракатларни эҳтиёт чораси сифатида баҳолади.

Киритилди: 22:01 09.03.2026. Ўқилди: 471 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!