Бугун 19 май, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Андижонда туман ИИБ ва МИБ бошлиқлари ҳоким кўз ўнгида муштлашгани айтилмоқда

Андижонда туман ИИБ ва МИБ бошлиқлари ҳоким кўз ўнгида муштлашгани айтилмоқда

Жорий йилнинг 12 июнь куни Telegram ижтимоий тармоқларда Марҳамат туманида туман ҳокими Б.Йўлдошев кўз ўнгида туман ИИБ бошлиғи ва МИБ туман бошлиғи ўзаро муштлашгани ҳақидаги хабар чоп этилган.

Хабар юзасидан Бюронинг Андижон вилояти бошқармаси қуйидагиларни маълум қилади.

Аниқланишича, 11.06.2022 йилда туман ҳокими Б.Йўлдошев Марҳамат туманида саноат корхоналари учун мўлжалланган янги “промзона” ҳудудида аҳоли мурожаатлари учун сайёр қабул ташкил этган.

Сайёр қабул жараёнида туман ИИБ ва Бюронинг Марҳамат туман бўлими бошлиғи ўртасида тушунмовчилик юзага келган ва тадбир якунига қадар ўзаро келишиб олишган.

Ҳозирда, ўраниш ишлари давом этмоқда ва натижаси ҳақида қўшимча маълум қилинади.

Киритилди: 20:15 13.06.2022. Ўқилди: 6651 марта. Фикрлар сони: 10 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!