Бугун 5 май, 2025 йил, душанба

O'ZB

Андижонда сув таъминоти идораси ходими она-бола томонидан калтакланди

Андижонда сув таъминоти идораси ходими она-бола томонидан калтакланди

Андижон вилояти Избоскан туманида сув таъминоти идораси ходими қарздор истеъмолчилар томонидан калтакланди.

Маълум бўлишича, МЧЖнинг Избоскан тумани филиали ходими Абдулбоқи Саидмуродов жамоадошлари қатори шу йилнинг 23 май куни истеъмолчилар томонидан юзага келган қарздорликни сўндириш мақсадида манзилларда фаолият олиб боришга жалб этилган. Жараён давомида у филиал ҳуқуқшуноси томонидан чиқарилган талабномаларни қарздор истеъмолчиларга тарқатиш билан шуғулланган.

Жумладан, “Янги авлод” МФЙнинг Оқшом кўчасида истиқомат қилувчи фуқаро Қодиржон Аблуалимовга ҳам фойдаланилган тоза ичимлик сувидан 625 минг сўм миқдорида қарздор эканлигини огоҳлантирувчи талабнома етказиб берилган. Бунга жавобан фуқаро жамиятнинг ваколатли ходимини калтаклаб, унга тан жароҳати етказган.

“Бизга мана шунча қарздорликни сен чиқаргансан, деб мени ключ билан солиб ўтирибди-да. Онаси супурги билан, ўғли машина ключи билан уриб, менга тан жароҳати етказди. Бунинг орасида бурним синиб, 3-4 кун больницада ётиб чиқдим”, — дейди ходим.

Таъкидланишича, “Янги авлод” МФЙда 112575 нафар истеъмолчи мавжуд бўлиб, улардан бир ойда ундирилиши керак бўлган тўлов миқдори 380 млн сўмдан иборат. Бироқ бу кўрсаткич амалда 135–140 млн сўмни ташкил этади.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Избоскан тумани ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Киритилди: 22:00 05.06.2022. Ўқилди: 3144 марта. Фикрлар сони: 13 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!