Андижонда содир бўлган ёнгин тўғрисида маълумот берилди.
Бугун, 30-июн куни соат 16:00 да Андижон вилояти ФВБга, Андижон шаҳар "Пистамозор" МФЙ "Бобур шоҳ" кўчасида "MAN" русумли юк автомобилида ёнгин содир бўлаётганлиги тўғрисида хабар келиб тушган.
Хабарга асосан, 3 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 16:07 да воқеа жойига етиб бориб, ёнгин соат 16:09 да ўраб олинган ва соат 16:22 да ўчирилган.
Ҳодиса оқибатида тан-жароҳати олганлар йўқ.
Ҳозирда ёнғин сабаби ва зарари аниқланмоқда.