Ижтимоий тармоқларда Labo ҳайдовчиси юклар устини тўсиш учун байроқдан ёпқич сифатида фойдалангани акс этган фото тарқалган эди.
Ҳолат юзасидан Андижон вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати изоҳ берди.
“Ҳозирда Андижон вилояти ИИБ ЙҲХБ томонидан ушбу автомашина Шаҳрихон туманида истиқомат қилувчи фуқарога тегишли экани аниқланди. Ҳолат бўйича тегишли тартибда ИИБ ҳамкорлигида ҳаракатлар олиб борилмоқда”, — дейилади ҳокимлик ахборотида.