Бугун 15 декабрь, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Андижонда ҳужжатсиз сут маҳсулотлари тўхтатиб қолинди

Андижонда ҳужжатсиз сут маҳсулотлари тўхтатиб қолинди

Андижон вилояти ИИБ ЖХХ Жамоат тартибини сақлаш бошқармаси Карантин тадбирларини таъминлаш гуруҳи ҳамда вилоят Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бошқармасининг мутахассис ходимлари томонидан Бўстон туманида истеъмолга яроқсиз озиқ-овқат, гўшт маҳсулотларини аниқлаш бўйича рейд тадбирлар давом эттирилмоқда.

Бу ҳақда вилоят ИИБ ЖХХ Жамоат тартибини сақлаш бошқармаси Карантин тадбирларини таъминлаш гуруҳи хабар бермоқда.

Ушбу рейд натижасида "Лабо" автомашинаси тўхтатиб текширилганида, пластмасса идишларда 800 литрга яқин ҳужжатсиз сут маҳсулотлари олиб кетилаётгани аниқланди ва лаборатория текширувидан ўтказилиб, тегишли тартибда ҳужжатлар расмийлаштирилди.

Киритилди: 16:01 15.10.2024. Ўқилди: 854 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!