Бугун 26 апрель, 2026 йил, якшанба

O'ZB

Андижонда ҳажга юбориш эвазига 18 минг доллар талаб қилган шахс ушланди

Андижонда ҳажга юбориш эвазига 18 минг доллар талаб қилган шахс ушланди

Андижон вилоятининг Асака туманида ҳажга юбориш эвазига 18 минг доллар талаб қилган шахс ушланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.

Қайд этилишича, департаментнинг Асака тумани бўлими ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро М.Ч. 18 000 АҚШ доллар эвазига икки киши — А.И. ва Б.X.ни ҳаж зиёрати учун Саудия Арабистонига юборишини айтиб, келишилган пулдан 9 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Киритилди: Бугун 15:15. Ўқилди: 255 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!