Бугун 29 март, 2024 йил, жума

O'ZB

Андижонда фуқаро танишларининг мол-мулкини “1XBET”га тикиб юборди

Андижонда фуқаро танишларининг мол-мулкини “1XBET”га тикиб юборди

Хўжаобод туманида яшовчи фуқаро Р.Н. интернет тармоғида таваккалчиликка асосланган “1XBET” тотализатор ўйинини ўйнаб, ўзининг жуда кўп миқдордаги пул маблағларини ютқазиб юборган ва кейинги ўйинларга пул топиш мақсадида танишларининг мол-мулкларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритишни режалаштирган. Бу ғаразли ниятини амалга ошириш йўлида танишлари фуқаро Р.Ф.нинг нархи 2.500.000 сўмлик “Самсунг 51А” ҳамда К.О.нинг нархи 12.800.000 сўмлик “иПҳоне 12 про” русумли уяли телефонларини фойдаланиш учун олиб, телефон аппаратларни Андижон шаҳри “Янги бозор” ҳудудида 2.500.000 сўмга сотган ва ушбу пулларни “1XBET” тотализатор ўйинида ютқазиб юборган.

Мазкур ҳолат юзасидан Хўжаобод туман ИИБ ҳузуридаги тергов гуруҳи томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми “б” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, фуқаро Р.Н қамоққа олинган. Ҳозирда жиноят иши юзасидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Киритилди: 09:13 23.11.2021. Ўқилди: 4917 марта. Фикрлар сони: 9 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!