Бугун 17 декабрь, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Андижонда электр энергиясидан нооқилона фойдаланиб келган МЧЖ қўлга тушди

Андижонда электр энергиясидан нооқилона фойдаланиб келган МЧЖ қўлга тушди

"Ўзэнергоинспекция" Андижон вилоят ҳудудий бошқармаси томонидан ўтказилган назорат тадбирида Андижон шаҳрида жойлашган "Д" МЧЖ реактив қувватни компенсация қилмасдан, электр энергиясидан самарасиз ва нооқилона фойдаланиб келаётганлиги аниқланди.

Ушбу қоидабузарлик натижасида Ўзбекистон Республикасининг 940-сонли Қонунининг 45-моддаси бўйича ҳисоб-китоб қилиниб, 62 млн сўм миқдорида молиявий санкция қўлланилди.

Маълумот ўрнида: Реактив қувват компенсацияси бўйича ишларни ташкил этиш тартибини бузиш ёки унга риоя этмаслик – исроф бўлган электр энергияси миқдори қийматининг 50 фоизи миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.

Киритилди: 10:52 29.07.2025. Ўқилди: 861 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!