Хўжаобод туманида алимент тўловчи ота алимент қарзлари ва олдиндан тўлов эвазига фарзандлари учун ўз хонадонини ўтказиб берди.
Маълум бўлишича, фуқаролик ишлари бўйича Хўжаобод туманлараро судининг 16.06.2014 йилдаги ижро ҳужжатига биноан қарздор У.С. ундирувчи М.С. фойдасига уч нафар фарзанди таъминоти учун алимент тўлаши белгиланган.
Мажбурий ижро бюроси Хўжаобод туман бўлими давлат ижрочиси қарздор билан тушунтириш ишлари олиб бориб, алимент пулларини ўз вақтида тўлаб бориши ҳақида огоҳлантирган ва ўрталаридаги уч нафар фарзанднинг вояга етгунига қадар бўлган алимент тўловларини ҳисоблаб, унинг миқдорини маълум қилган.
Алимент тўловчи ота 25 млн. сўмдан ортиб кетган алимент қарзлари ва 7 йиллик олдиндан тўлов эвазига ўз хонадонини ўтказиб беришини маълум қилган ҳамда тарафлар ўртасида келишув битими тасдиқланган.
Шундай қилиб, четга чиқиш истагида юрган ота собиқ турмуш ўртоғининг номига хонадон ҳужжатларини расмийлаштириб берди. Алимент ундирувига оид ушбу ижро ҳужжатининг ижроси тўлиқ якунланди.