Энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари фош этилмоқда.
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Андижон шаҳри бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувларда “A.-А.” МЧЖ масъул шахслари ва фуқаро А.Н. МЧЖ биносида ҳамда фуқаролар А.Г. ва Р.С. “Исломобод” МФЙ ҳудудидаги турар жой биносида тижорат мақсадида умумий фойдаланишдаги электр тармоғига ўзбошимчалик билан тўғридан-тўғри уланиб, жами 371,4 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганликлари аниқланган.
Шунингдек, Департаментнинг Нарпай тумани бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда “А.З.” фермер хўжалиги раҳбари М.Ш. сув насосини электр тармоғига ўзбошимчалик билан улаб, 208,6 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.