Катталарнинг эътиборсизлиги оқибатида Жалақудуқ туманида яшовчи, 2015-йилда туғилган бола эҳтиётсизлик сабаб йиқилиб тушган ва ва унинг қўлида бўлган хўжалик қайчиси бўйин соҳасига кириб кетган.
Шифокорлар томонидан болага зарурий тиббий ёрдам кўрсатилиб, ҳозирда унинг ҳаётига хавф солувчи омиллар мавжуд эмас, саломатлиги ижобий, аҳволи барқарор.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан туман прокуратураси терговга қадар текширув олиб бормоқда.